Пойтахтимизда йирик халқаро форум бошланди. Унинг иштирокчиларига Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин табрик йўллади

10:55 19 Май 2019 Иқтисодиёт
1056 0

Фото: Ҳасан Пайдоев, «Халқ сўзи»

Пойтахтимиздаги Симпозиумлар саройида Москва давлат халқаро муносабатлар институти битирувчиларининг V халқаро форуми бошланди.

Анжуманда мазкур олий ўқув юртини тамомлаган ва айни пайтда турли юқори лавозимларда фаолият юритаётган давлат арбоблари, сиёсатчилар, йирик тадбиркорлар иштирок этмоқда.

Фото: Ҳасан Пайдоев, «Халқ сўзи»

Форумда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг форум иштирокчиларига йўллаган байрам табригини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов ўқиб эшиттирди.

Фото: Ҳасан Пайдоев, «Халқ сўзи»

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ҳам Москва давлат халқаро муносабатлар институти ташкил этилганининг 75 йиллиги муносабати билан табрик йўллади. Уни МДХМ ректори А.Торкунов ўқиб эшиттирди.

Фото: Ҳасан Пайдоев, «Халқ сўзи»

Тадбирда Москва давлат халқаро муносабатлар институти мадҳияси янгради. Унинг муаллифи Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров саналади.

Фото: Ҳасан Пайдоев, «Халқ сўзи»

Форум давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?