Пойтахтимиз яна бир йирик халқаро форумга мезбонлик қилади

18:22 12 Февраль 2020 Иқтисодиёт
406 0

Фото: Ҳасан Пайдоев, "Халқ сўзи".

Шу йилнинг 19-20 февраль кунлари пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” мажмуасида “Uzbekistan Airports, Aviation&Logistics Fotum” (UAALF-2020)биринчи халқаро авиация форуми бўлиб ўтади.

Бугун шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А. Абдуҳакимов, Транспорт вазири Э. Ғаниев, “Uzbekistan Airports” АЖ раиси Р. Исмоилов иштирокида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда айтилишича, илк маротаба ўтказилаётган мазкур форум юртимиз транспорт тизими, хусусан, авиация транспортини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Зотан, форумга дунёнинг кўплаб давлатларидан 60 дан зиёд экспонент, 300 делегат ҳамда 1200 нафардан ортиқ мутахассислар, хорижий давлатларнинг транспорт вазирликлари раҳбарлари келиши кутилмоқда.

Форумга, шунингдек, “Boing”, “Jetcaft”, “Air Charter Service”, “Bombardier Business Jets”, “Aeroflot” каби жаҳоннинг 130 га яқин халқаро ташкилотлари ҳам жалб қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?