​Пойтахтда 25 минг АҚШ долларининг ноқонуний “саёҳати”га чек қўйилди

20:12 15 Январь 2019 Жамият
449 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари Тошкент шаҳар ИИББ вакиллари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда фуқаро М.А. ва Ж.Қ. олдиндан тил бириктириб, ҳар бир АҚШ долларини 8470 сўмдан ҳисоблаб, 10 минг АҚШ долларини 84,7 миллион сўмга ноқонуний равишда сотаётган вақтда қўлга олинди.

Бундан ташқари, тадбир давомида фуқаро М.А.дан 15 минг 200 АҚШ доллари, фуқаро Ж.Қ.дан эса 5 минг Россия рубли ва 200 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019