Пойтахт тунги клубларини қўллаб-қувватлаш учун қанча маблағ ажратилди?

18:11 21 Февраль 2019 Дунё
589 0

Иллюстратив фото

2018 йилда Германия пойтахти Берлин шаҳри ҳукумати томонидан клублар фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 1 млн. евро ажратилди.

Сабаби Берлиндаги клубларга ташриф буюрувчилар ушбу ҳудудни 1,5 млрд. еврога бойитган. Бу ҳақда Inc манбаси Club Commission ташкилоти тадқиқотларига асосланиб хабар берди.

Маълум бўлишича, клубларга келувчилар кунига ўртача 200 евро сарфлар экан. Албатта, ушбу харажатларни ҳисоблашда, клублардан ташқари, меҳмонхоналар, бар ва ресторанларга кетган пуллар ҳам инобатга олинган. Клубларнинг ўзидан бюджетга 168 млн. евро даромад келиб тушган.

Берлинда клублар тармоғида қарийб 9 минг киши ишлайди. Уларнинг кўпчилиги шартнома асосида фаолият юритади. Бу нотўлиқ иш куни ва ойига 450 евродан кам иш ҳақи деганидир. Лекин бундай ходимлар даромад солиғидан озод этилган.

Туристлар учун Берлиндаги энг машҳур клублар Бундестаг ва Бранденбург дарвозаси яқинида жойлашган. Ҳар йили бу ерга уч миллионга яқин клубчилар ташриф буюради.

Berghain, Tresor, Watergate ва Sisyphos Германиядаги асосий тунги клублардир. Умуман уларнинг сони 280га яқин.

“Креатив индустрия Берлин учун ҳар доимгидек энг асосийсидир ва клублар унинг энг муҳим таянчларидан биридир”, - дейди клублар бўйича комиссия вакили Лутц Лейхсенриг.

2018 йилда Берлин ҳокимияти клублар фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 1 млн. евро ажратди. Мазкур маблағлар, жумладан, овоз изоляцияси ва клуб ҳамда унинг атрофида тартиб-интизомни таъминловчи ходимларга кетган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019