Пойтахт номини ўзгартириш қанчага тушади?

15:36 28 Март 2019 Жамият
288 0

Иллюстратив фото

Маълумки, 23 март куни Қозоғистон президенти мамлакат пойтахти Остона шаҳри номини Нур-Султон деб қайта номлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Қозоғистонлик эксперт Александр Разуваевнинг айтишича, бу жараёнларга кетадиган сарф-харажатлар 47 миллиард тенгедан зиёд ёки 125 миллион АҚШ долларини ташкил этиши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Экспертнинг фикрича, пойтахтни қайта номлаш арзонга тушмайди ва асосий маблағлар бюджет ҳисобидан кетади. Разуваев харажатларнинг бош йўналишлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиб ўтган:

“Шаҳарликлар учун янги ҳужжатларни чоп этиш – тахминан 80 миллион доллар(уч миллиард тенге); янги вивескалар ва кўрсаткичлар тайёрлаш – қарийб 25 миллион доллар(9,5 миллион тенгега яқин), янги хариталар тайёрлаш – тахминан беш миллион доллар(1,9 миллиард тенге)”.

Мутахассис ўз навбатида давлат муассасаларига янги таҳрирдаги конституция ва кўплаб қонунлар етказиб берилиши кераклигини ҳам қайд этиб ўтган. Сабаби ҳозир барча ҳужжатларда шаҳар номи Остона бўлиб турибди. Ушбу ўзгаришлар учун 15 миллион доллар атрофида кетади. Жами бўлиб 125 миллион долларга яқин(ёки 47 миллиард тенгедан зиёд) маблағ сарфланиши мумкин.

Бундан олдин Қозоғистон молия вазири Алихан Смаилов пойтахт номини ўзгартиришга кетадиган харажатлар ҳали ҳисобланмаганини маълум қилганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019