Пойтахт каналлари бўйидаги ноқонуний қурилмалар: қарс икки қўлдан...

03:53 11 Январь 2019 Жамият
437 0

Президентимизнинг 2018 йил 17 августдаги “Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида”ги Фармонида пойтахтимиз туманлари ҳудудидан оқиб ўтган каналларнинг қирғоқ зонасида жойлашган ноқонуний иншоотларни бартараф этиш ва унинг атрофини ободонлаштириш бўйича кенг кўламли ишларни амалга ошириш белгиланган.

Мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан ўтган йилнинг 26-27 декабрь кунлари мониторинг олиб борилди.

Ўрганишлар шуни кўрсатдики, Тошкент шаҳрининг Чилонзор, Шайхонтоҳур, Учтепа, Яшнобод, Мирзо Улуғбек, Сергели ва Бектемир туманлари ҳудудидаги каналларнинг қирғоқ зонасида жойлашган ноқонуний иншоотларни бартараф этиш ва уларнинг атрофини ободонлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилган. Бироқ айрим каналлар бўйида илгари ноқонуний равишда қурилган иншоотлар ҳалигача бузилмагани кузатилди.

 

Архив фото

Тошкент шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи 128 та канал ва суғориш тармоқларининг қирғоқбўйида жойлашган 1300 дан ортиқ объект ва қурилмалар “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилган ҳолда жойлаштирилган. Мисол учун, “Бўзсув” канали қирғоқ ҳудуди айрим жойларда ўзбошимчалик билан ўраб олинган, 180 дан зиёд объект ва иншоотлар қурилган бўлиб, антисанитария шароитлари кузатилган ҳамда буларнинг барчаси сув объектларини чўкиндилардан тозалаш учун мўлжалланган техникаларнинг кириши ва ишлашига ҳамда қулай сув режими таъминланишига тўсқинлик қиляпти.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмиталари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ушбу масалалар юзасидан ахбороти эшитилди.

Қайд этилганидек, ўтган йилнинг июль ойидан шу кунга қадар шаҳар каналларининг қирғоқбўйи ҳудудларида жами 1320 та ноқонуний қурилманинг бузилиши таъминланган.

Эшитувда шаҳар аҳолисининг канал сув ҳавзаларига бефарқлиги ҳамда экологик маданияти сустлиги сабабли каналларнинг санитар аҳволи йилдан-йилга ёмонлашиб бораётгани, уларни тозалашга ушбу жойларда турар ва нотурар объектларнинг мавжудлиги тўсқинлик қилаётгани таъкидланди. Айни чоғда каналларга туташ ҳудудларда сайилгоҳлар ташкил этиш бўйича жорий йилда режалаштирилаётган ишларга тўхталиб ўтилди. Хусусан, бу йил каналларнинг қирғоқларига 30 километрдан ортиқ узунликдаги муҳофаза панжаралари ўрнатилади, 200 километрдан зиёд каналлар тозаланади. Шунингдек, Юнусобод туманидаги “Қорақамиш” коллектори ҳамда Ботаника боғига туташ ҳудуддан ўтган “Салар” канали ёқасида сайилгоҳ ташкил этилиши кўзда тутилмоқда.

Эшитув якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019