Пойтахт ҳокимлиги огоҳлантириш билан чиқди

19:31 27 Октябр 2020 Жамият
178 0

«Гидрометеорология хизмати маркази»нинг маълумотига кўра, бугун пойтахтда шамол кутилмоқда. Шамол тезлиги 12-17 м/с гача етиши мумкин.

Шамол дарахтлар ва шохларни синдириши, мустаҳкам ўрнатилмаган конструкцияларни ўрнидан қўзғатиши мумкин.

«Барча тошкентликлар ва пойтахтимиз меҳмонларидан кучли шамол кузатилганида кўчада ҳаракатланмасликларини, автомобилларини дарахтлар ва бошқа турли мустаҳкам бўлмаган конструкциялардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйишларини сўраймиз. Ўзингиз ва мулкингизни бахтсиз ҳодисалардан асранг», дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?