Пойтахт бюджетига 11,1 млрд. сўм қўшимча маблағ жалб этилди

14:38 06 Сентябр 2018 Иқтисодиёт
185 0
Архив сурати.

“Халқ сўзи online”. Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари томонидан фаолиятини бошлаган, аммо тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмаган шахсларга ҳам амалий ҳам ҳуқуқий кўмак берилмоқда. Хусусан, ўтказилган профилактик тадбирлар жараёнида фаолиятини вақтинча тўхтатган тадбиркорлик субъектларини қайта тиклаш ва янги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳисобига жорий йилнинг 7 ойи давомида якка тартибдаги тадбиркорлар сони 3791 нафарга кўпайди. Уларда ёлланма ишчи сифатида ишлаётган 2091 нафар фуқаронинг фаолияти қонунийлаштирилди. Натижада бюджетга 11,1 млрд. сўм қўшимча манбалар жалб этилиши таъминланди.

Бу давлат солиқ хизмати органларининг тадбиркорларга кўмаклашаётгани, мамлакатимизда тадбиркорликка оид мавжуд тартиб-қоидалардан уларни бохабар этган ҳолда солиқ идоралари солиқ тўловчиларнинг ҳақиқий бизнес-ҳамкори ва маслаҳатчиси сифатида ўз фаолиятларини янги босқичда амалга ошираётгани натижасидир.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар