Пойтахт бренди тасдиқланди

18:14 28 Февраль 2019 Жамият
395 0

Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгаши Қарор орқали пойтахт бренди (логотипи)ни тасдиқлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Тошкент шаҳар маъмурияти Жамоатчилик кенгаши томонидан ўтказилган танлов натижасига кўра, шаҳарнинг очиқ турган олтин дарвозалари ва мовий осмони билан биргаликда “Т” ҳарфини ифодалаган рамз энг мақбул деб топилди.

Янги логотипдан Ўзбекистон ва хорижда ўтказиладиган туристик кўргазма ҳамда савдо ярмаркаларида, туристик объектларда, харита, босма ва электрон нашрларда; сайёҳлар учун мўлжалланган эсдалик совғалари, либос бошқа маҳсулотларда, шунингдек Тошкент шаҳри туризмига бағишланган реклама, видеоролик, кўрсатувларда фойдаланиш мумкин.

Пойтахт брендини ишлаб чиқиш бўйича танлов ўтган йили кузда эълон қилинган бўлиб, унга тайёргарлик ишлари июлда бошланган. Танлов ҳайъати аъзолари таркибида Жамоатчилик кенгаши вакиллари, маркетинг, брендинг, дизайн соҳасида Ўзбекистон, Россия, Европа ҳамда Осиё мамлакатларида етук тажрибага эга бўлган мутахассислар фаолият олиб боришди.

Лойиҳа мақсадига биноан, пойтахтга инвестицияларни жалб этишни ошириш, Марказий Осиёдаги ҳудудлар ўртасида ҳаёт кечириш, инвестиция ва туризм учун энг қулай бўлган минтақа сифатидаги Тошкентнинг ижобий қиёфаси белгилаб олинди. Бир неча ой мобайнида ишлаб чиқилган бренд “Тошкент — умумий уйимиз” ғоясига асосланган.

Логотип бош ғояси тамойилларида очиқ дарвозалар тасвири орқали шаҳарнинг меҳмондўстлиги ҳамда бағрикенглиги, шунингдек мовий осмон тасвири рамзи воситасида эса фаровон ва осойишта ҳаёт моҳияти сингдирилган. Белгининг асосий жиҳати шундаки, уни турли ҳолатга мослаштириб қўйиш, мавзу жиҳатдан безак, тасвир ва шаклга мослаштириш мумкин. Бу эса, уни шаҳарнинг турли жойи ҳамда тадбирлари – жамоат жойлари, музейлар, хизмат кўрсатиш муассасалари, транспорт, кўргазма, маданият тадбирларида ўрнатиш имкониятини беради.

“Тошкентга келган сайёҳлар унинг меҳмондўстлиги ҳамда барча учун очиқлигини ушбу кўриниш орқали тасаввур қилишади. Шаҳардан қайтаётганда эса уларда ҳар доим севимли пойтахтнинг дарвозалари барча учун доим очиқ бўлиши тўғрисида, қизиқарли жиҳатлари билан илиқ таассурот қолдирадиган ёрқин хотиралар қолади”, — деб тавсифланади бренд.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши шаҳар бренди тўғрисида унга қизиққан шахс ва журналистлар учун тақдимот ўтказишни режалаштирган. Тадбирда олиб борилган ушбу жараён ҳақида маълумот берилади. Шаҳар брендининг тақдимоти видеоси ва инфографикасининг тўлиқ тақдимоти уни тўлиқ юклаб олиш учун сайтга қўйилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019