“Пойтахт банк” ўз фаолиятини бошлади

15:21 10 Январь 2019 Иқтисодиёт
585 0

Тошкент шаҳрида янги “Пойтахт банк” ўз фаолиятини бошлади, деб хабар берди пойтахт шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Банк пойтахтда арзон уй-жойлар сотиб олиш ва қуришга кредит ажратишга ихтисослаштирилган. Эндиликда бу ерда 130 га яқин ходимлар мижозларга хизмат кўрсатади. 

Банк тўлиқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан молиялаштирилган. Банкнинг афзалликларидан бири, интерактив хизматларнинг йўлга қўйилганлиги. Унга кўра, мижоз ҳатто банкка келмаган тақдирда ҳам ҳисоб рақами очилиши ва бошқа хизматларни масофадан туриб амалга ошириши мумкин.

Шунингдек, хизмат кўрсатувчи банкоматлар ҳафтанинг ҳар куни 24 соат давомида фаолият олиб боради ҳамда банк тарифлари бўйича ҳам мижозларга кўплаб қулайликлар мавжуд.

Янги банк Тошкентда кўп қаватли уйларни қуриш ва таъмирлаш билан шуғулланувчи ихтисослашган пудратчи ташкилотларга кредитлар ажратиш ва лизинг хизматларини кўрсатиш, муҳандислик инфратузилмалари сифатини яхшилашни кўзда тутувчи лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни молиялаштириб, инвестицион фаолиятни олиб боради.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019