Пневмония белгиларини қандай билиш мумкин?

15:42 25 Июль 2020 Жамият
6662 0

ЎРВИ белгилари бўлмаган беморлар билан қандай алоқада бўлиш керак. Уларда пневмония белгиларини қандай билиш мумкин? Ушбу саволга Коронавирусга қарши штаб аъзоси Ҳабибулла Оқилов жавоб берди.

«Covid-19 да турли симптомлар бўлишини ҳисобга олган ҳолда умумий ҳолатга: кескин ҳолсизлик мавжудлиги, кўнгил айниши, руҳий ҳолат бузилиши, ҳаддан ташқари уйқучанлик, шунингдек, нафас етишмаслиги ва тезлашишига эътибор қаратиш муҳим.

Мунтазам равишда тана ҳарорати, пульс ва қон босимини ўлчаш зарур.

Ҳолатингиз ҳақида шифокор билан доим маслаҳатлашиб туринг. Саломатлигингиз ёмонлашганда тез ёрдамга қўнғироқ қилинг», дейди Оқилов.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?