Пневматик тўппончадан ўқ отишда Барчинойга тенг келадигани топилмади

15:35 25 Июнь 2019 Жамият
388 0

Мудофаа вазирлигига қарашли “Тонг” ёзги болалар соғломлаштириш оромгоҳида “Соғлом авлод – Ватанимиз келажаги” шиори остида 8 йўналиш бўйича спортакиада ўтказилди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти.

Мудофаа вазирлиги спорт клуби вакили майор Владимир Калюжныйнинг таъкидлашича, болакайлар футбол, волейбол, дартс, армрестлинг, бадментон, арқон тортиш, стол тенниси ва пневматик тўппончадан ўқ отиш мусобақаларида куч синашган.

Спартакиаданинг очилиш маросимида Чирчиқ олий танк қўмонданлик-муҳандислик билим юрти курсантларининг кўргазмали чиқишлари тадбир иштирокчиларига аъло кайфият бахш этди.

Ғолиб ва совриндорлар тантанали равишда кубок, медал ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Жумладан, пневматик тўппончадан ўқ отишда Барчиной Нажмиддиновага тенг келадигани топилмади, Абдумалик Абдуваҳобов армрестлинг йўналишида фаоллиги учун фахрий ёрлиқ билан тақдирланган бўлса, Зокиршох Абдумавлонов стол тенниси бўйича  3-ўрин соҳиби бўлди.

Спартакиада хақиқий байрамга айланиб, болакайларга катта завқ-шавқ бағишлади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019