Россия қарийб 60 тонна мева-сабзавотни ўз ҳудудига киритмади

13:04 14 Июль 2018 Дунё
722 0
Фото: knews.kg

Қозоғистон ва Қирғизистондан Россияга экспорт қилинган 61 тонна маҳсулот хавфли деб топилди. Бу ҳақда Россия қишлоқ хўжалиги назорати хизмати матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, мазкур хизматнинг Оренбург вилояти бошқармаси РФ ФХХнинг шу ҳудуд бўйича ходимларидан олган маълумотлари асосида Россия-Қозоғистон чегарасида Қозоғистон ва Қирғизистондан олиб кирилаётган қарийб 61 тонна карантин жиҳатдан хавфли бўлган маҳсулотларнинг олиб кирилишининг олдини олишган.

Хусусан, 10 июль куни Орск шаҳридаги Орск ўтказиш пунктида Қозоғистонда етиштирилган, фитосанитар сертификатига эга бўлмаган 20 тонна пиёзни олиб кетаётган машина ушланган.

11 июль куни эса Первомайск туманидаги Маштаково ўтказиш пункти йўналишидаги автойўлда Қирғизистондан келаётган иккита автомобиль тўхтатилган. Уларда асли келиб чиқиши Тожикистон бўлган 39,3 тонна пиёз олиб кетилаётгани аниқланган. Сабзавотларнинг фитосанитар сертификати текширилганда у ташиш ҳужжатларига мос келмаслиги аён бўлган.

Маҳсулотлар эгаларига қайтариб юборилган. Қолаверса, Қозоғистондан Самара вилоятига 1,6 тонна сабзавот ва мевалар(картошка, пиёз, ананас) олиб кетаётган транспорт воситаси тўхтатилиб, текширилганда унинг эгасида бунинг учун тегишли бирорта ҳужжат йўқлиги маълум бўлди. Қоидалар қўпол равишда бузилгани учун мева-сабзавотлар йўқ қилинган. Мазкур маъмурий қонунбузарлик бўйича иш ҳам қўзғатилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар