Мисрда энг қадимий пиво заводи қолдиқлари топилди

14:14 06 Июль 2018 Дунё
548 0
Фото: KP.UA

Археологлар Ниль дарёси дельтасида қадимги пиво заводи қолдиқларини аниқлашди.

Мутахассисларнинг айтишича, мазкур топилма бу борада дунёдаги энг қадимийси бўлиши мумкин. Мазкур объектнинг тарихи беш минг йиллик бориб тақалиши тахмин қилинмоқда.

Luxor Times’нинг ёзишича, тадқиқотлар пайтида нафақат соҳага тегишли буюмлар, балки милоддан аввалги 3200-3000 йилларда, Қадимги Миср давригача яшаган одамлар ва итларнинг мўмиёланган жасадлари ҳам топилди. Хусусан, улар орасида энг қадимги ҳайвон зотларидан бири ва бугунги кунда жуда ноёб бўлган араб тозилари ҳам бор эди.

Фото: KP.UA

Олимлар пивони энг қадимги ичимликлардан бири, деб ҳисоблашади. Уни тўрт минг йиллар илгари нафақат Қадимги Миср, балки Хитойда ҳам тайёрлашни билишган.

Археологларнинг айтишича, пиво заводи қолдиқлари учраган ҳудуд Қадимги Мисрда алоҳида роль ўйнаган. Сабаби Нилнинг бошқа жойларидан бу каби иншоот топилмаган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир”

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети олимлари билан кенг муҳокама қилиниб, “Халқ сўзи” газетаси ҳамкорлигида тайёрланган “Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир” деб номланган рисола “Zamin Nashr” нашриёти томонидан 1000 нусхада чоп этилди.

19 Январь 2019