Нестор Питана ЖЧ-2018нинг очилиш баҳсини ҳам бошқарган эди

13:22 13 Июль 2018 Спорт
555 0
Фото: russian.rt.com

Олдинроқ ФИФА рефериси Нестор Питана чемпионати финал ўйинига тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

Эътиборлиси, бу 43 аргентиналик ҳакам учун Россия майдонларида ўтаётган жаҳон чемпионатидаги бешинчи учрашув бўлмоқда. Нестор Питана мазкур мундиалнинг Россия — Саудия Арабистони ўртасидаги очилиш ўйинини ҳам бошқарган эди. Бундан ташқари, у гуруҳ босқичидаги Мексика — Швеция, 1/8 финал босқичидаги Хорватия — Дания ҳамда 1/4 финалдаги Уругвай — Франция ўйинида ҳам ишлади. Ана шу беллашувларда Питана жами бешта сариқ карточка (Хорватия — Дания баҳсида битта, Уругвай — Франция учрашувида 4 та) кўрсатди. Қизил йўқ.

Кўриниб турибдики, Нестор Питана мазкур жаҳон чемпионатида ҳар икки финалчи иштирокидаги баҳсларда ҳакамлик қилган. Демак, у финалда тўп сурадиган жамоаларнинг футболчилари ҳақида етарли маълумотга эга. Айни шу жиҳат Питанага финалда ишлашига катта қийинчилик туғдирмаслиги мумкин.

Нестор Питана ўз твиттерида мазкур баҳсга тайинланганига муносабат билдириб, қуйидагича ёзди: “Жаҳон чемпионати финалига ҳакам сифатида тайинланиш мен учун катта шараф. Ҳар икки жамоага омад, мен қўлимдан келганини қиламан”

Финалда Нестор Питанага қанотларда ватандошлари Эрнан Майдана ва Хуан Белатти ёрдам беришади. Захира ҳаками — Бьорн Куйперс, захира ассистенти — Эрвин Зейнстра (ҳар иккаласи ҳам Голландия).

Франция — Хорватия терма жамоалари ўртасидаги финал баҳси 15 июль куни Тошкент вақти билан 22:00да Москвадаги “Лужники“ стадионида бошланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019