Пичоқбозлик қилган мактаб ўқувчиси қўлга олинди

17:35 22 Май 2018 Жамият
546 0
Фото: dream-cosmetics.com.ua

20 май куни Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида мактаб ўқувчилари иштирокида кўнгилсиз воқеа содир бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Қайд этилишча, Қўқон шаҳар А.Навоий кўчасида яшовчи 2-сонли ўрта мактабнинг юқори синф ўқувчиси Л.Ж. Янгиҳаёт қишлоғи ҳудудида ўзаро жанжал оқибатида Қўқон шаҳрида яшовчи 29-сонли ўрта мактабнинг юқори синф ўқувчиси Ж.О.нинг қорнига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Жароҳат натижасида Ж.О. касалхонага ётқизилган. Л.Ж. эса қўлга олинган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар