ПФЛ Суперлига тугашига 2-тур қолганда регламентни ўзгартирмоқчи

10:42 07 Август 2018 Спорт
771 0
Фото: ПФЛ

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мамлакат олий лигаси — Ўзбекистон суперлигаси тугашига икки тур қолганида регламентни ўзгартириш ҳақида ўйлаб қолди. Ташкилот мазкур масалада клубларга мурожаат билан чиққан.

ПФЛ бош директори имзоси билан клубларга юборилган хат ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Унда “олтин очко“ қоидаси қайсидир маънода келишилган ўйинларни вужудга келишини авж олдираётгани алоҳида таъкидланган.

ПФЛ ҳозиргача суперлиганинг бирор-бир ўйини келишилгани ҳақида расмий ахборот бермаганди.

Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг форматига биноан ўтказилган 22 учрашувдан сўнг энг кўп очко тўплаган 6 жамоа чемпионлик учун курашни давом эттиради. Аммо сўнгги босқичда айнан мана шу 6 жамоанинг ўзаро ўйинларида тўплаган очколари қолдирилади ва яна икки даврадан иборат 10та тур учрашувлари ўтказилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019