ПФЛ ходими пора билан қўлга тушди

17:54 18 Январь 2019 Спорт
617 0

Иллюстратив фото

Профессионал Футбол Лигаси Спорт бўлими ходими Р.К. пора сифатида 1500 АҚШ долларини олаётган пайтда қўлга тушди, деб хабар беради ЎФА расмий сайти.

У Бухоро вилояти Ғиждувон тумани «Иттифоқ» жамоасини Про-лиганинг В гуруҳида иштирок этиши учун лицензиялашдан ўтказиб бериш эвазига 2500 АҚШ доллари миқдорида пора сўраган. Бу ҳақда хабар топган ЎФА Футбол фаолиятини назорат қилиш бошқармаси Тошкент шаҳар прокуратурасининг Иқтисодий жиноятчиликка қарши кураш департаменти билан ҳамкорликда махсус тадбир ўтказган.

Ана шу тадбир натижасида Р.К. Ўзбекистон Давлат Консерваторияси ёнида 1500 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган пайтда қўлга олинган. Бу ҳолат юзасида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда. 

Шунингдек, Р.К. билан бирга мана шундай тамагирликка қўл урган жиноий шериклари ҳам қонун олдида жавоб беради, дейилади ЎФА хабарида.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019