Jizzakh Petroleum Американинг Honeywell UOP технологиясидан фойдаланиб янги нефтни қайта ишлаш заводини қуради

11:34 01 Август 2018 Иқтисодиёт
318 0
Фото: Honeywell UOP

Jizzakh Petroleum компанияси бензин, дизель ва реактив ёқилғи ишлаб чиқариш мақсадида йилига 5 миллион тонна нефтни қайта ишлайдиган янги нефтни қайта ишлаш заводини қуриш учун Американинг Honeywell корпорацияси Honeywell UOP технологиясидан фойдаланади. Бу ҳақда компания пресс-релизида маълум қилинган.

Honeywell лицензиялаш ва таянч муҳандислик лойиҳалаштируви хизматларини тақдим этади. Қурилиш якунлангач, завод йилига Euro V сифатидаги 3,7 миллион тонна мотор ёқилғисини, 700 минг тонна авиация ёқилғисини ва 500 минг тонна суюлтирилган нефть гази ва битум каби бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқаради.

Компания хабарида қайд қилинишича, Honeywell UOP CCR Platforming Unicracking технологияси нефть хом ашёсини чуқур тозалашни таъминлайди, бу эса атмосферага чиқариладиган ажратмаларнинг қатъий меъёрига жавоб берувчи ёқилғини ишлаб чиқариш имконини беради.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар