Пешку туманида 16 та оила яраштирилди

14:53 11 Февраль 2019 Жамият
293 0

Оила муқаддас даргоҳ, маънавий қадриятларимиз асосига қурилгани учун ушбу қўрғонга дарз кетмасин.

Шундан ҳам Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан алимент тўловларини ундириш ва тарғибот-профилактика тадбирлари орқали оилаларни яраштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Бюронинг Пешку туман бўлими ходимлари томонидан ана шундай тадбирлар натижасида 16 та оила яраштирилди.

Бундай тарғибот ишлари Бюронинг Бухоро шаҳар ва Ромитан, Когон, Олот, Қоракўл, Қоровулбозор туманларида ҳам ўтказилмоқда.

Ўз навбатида, оиласининг тикланишига ҳисса қўшган МИБ ходимларига ҳам ташаккурномалар билдирилмоқда.

Шунингдек, қарздорларнинг алимент тўловларини ўз вақтида тўламаётганлиги сабаблари таҳлил этилиб, қарздорликни бартараф этиш чоралари ҳам кўрилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019