Пенсияни тайинлаш тартиби қандай?

15:41 04 Январь 2019 Иқтисодиёт
1318 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 39-моддасига биноан “Ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга” деб кўрсатиб ўтилган.

Ўзбекистон Республикасида давлат пенсия таъминоти тизими 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни ҳамда ушбу Қонун асосида ишлаб чиқилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.

Мазкур Қонунга асосан иш стажига эга бўлмаган фуқаролар ва уларнинг оилалари давлат пенсиялари олиш ҳуқуқига эга эмаслар, уларнинг ижтимоий таъминланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2011 йил 7 апрелда тасдиқланган “Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ амалга оширилади.

Демак, янада аниқроқ тушунишимиз учун иш стажига эга бўлган фуқароларга пенсияларни тайинлаш ҳамда иш стажига эга бўлмаган қарияларга, ногиронларга ва боқувчисини йўқотганларга ижтимоий нафақаларни тайинлаш тизимларини шартли равишда иккига бўлишимиз мумкин.

Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш тартиби

Мамлакатимизда амалда бўлган пенсия тизими бу – “бирдамлик” (“солидар”) пенсия таъминоти тизимига асосланган тизим бўлиб, пенсионерларга пенсия тўловлари учун маблағлар, асосан бугунги кундаги иш берувчилар томонидан Пенсия жамғармасига тўланаётган ижтимоий тўловлар ҳисобидан амалга ошириб борилади.

Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш тартиби

Мамлакатимизда амалда бўлган пенсия тизими бу - “солидар” пенсия таъминоти тизимига асосланган тизим бўлиб, пенсионерларга пенсия тўловлари учун маблағлар, асосан бугунги кундаги иш берувчилар томонидан Пенсия жамғармасига тўланаётган ижтимоий тўловлар ҳисобидан амалга ошириб борилади.

Фуқаролар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлганидан сўнг исталган пайтда пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этишлари мумкин.

Масалан, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эркаклар 60 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда ҳамда аёллар 55 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

Пенсия ёшига етиб, зарурий иш стажига эга бўлмаган тақдирда, лекин камида 7 йиллик иш стажи мавжуд бўлса, бор стажига мутаносиб равишда тўлиқсиз миқдорда ёшга доир пенсия тайинланади. Тўлиқсиз ёшга доир пенсиянинг миқдори ёшга доир энг кам пенсиянинг 50 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.

Пенсияларнинг миқдори фуқароларнинг бевосита иш стажи ва иш ҳақига, яъни тўланган ижтимоий тўловларга пропорционал боғлиқ равишда ҳисоблаб чиқилади.

Фуқароларга ижтимоий нафақаларни тайинлаш тартиби

Фуқароларнинг конституцион ҳуқуқларини кафолатлаш доирасида давлат пенсиясини тайинлаш учун иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга ижтимоий нафақалар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади.

Ижтимоий нафақалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорларини ошириш тўғрисидаги Фармонларига мувофиқ қатъий миқдорларда белгиланади.

Мисол учун, ёшга доир нафақалар эркакларга - 65 ёшга етганларида ва аёлларга - 60 ёшга етганларида ҳамда иш стажлари 7 йилдан кам бўлганда тайинланади. Ёшга доир ижтимоий нафақанинг миқдори (2019 йил 1 январь ҳолатига) – 243 300 сўмни ташкил этади.

2019 йилда бирор бир турдаги пенсия ва ижтимоий нафақаларни тайинлаш тартиби бекор бўлмаган ҳамда барча тўловлар ўрнатилган тартибда ҳар ойнинг 27-санасига қадар тўлиқ амалга оширилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019