Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори тайинланди

16:54 18 Сентябр 2019 Жамият
379 0

Ҳукумат қарори билан Баҳром Баҳодирович Ашрафханов Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фуқароларнинг давлат пенсия таъминотини ташкил этиш, фуқароларга пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловларни тайинлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларининг қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминлаш Жамғарманинг асосий вазифаларидан биридир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?