Пенсия жамғармасига электрон шаклда мурожаат қилиш имкони яратилди

08:48 24 Сентябр 2020 Жамият
436 0

Бугунги кунга Пенсия жамғармаси рўйхатида турувчи 3 777 631 нафар пенсия ва нафақа олувчилар мавжуд бўлиб, мамлакат аҳолисининг 11% давлат пенсия таъминоти билан таъминланган. 

Мамлакатимизда аҳолининг санитария-эпидемиялогик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида карантин талабларидан келиб чиққан ҳолда, ҳозирда фуқаролар Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари, туман ва шаҳар бўлимларига ташрифидан кўра, телефон орқали ёки электрон шаклда мурожаат қилишлари мақсадга мувофиқдир.

Пенсия жамғармаси матбуот хизматининг хабар беришича, шу кунга қадар фуқаролардан электрон мурожаатлар жамғарманинг электрон почтаси- pension_uz@pfca.mf.uz орқали қабул қилиниб келинаётган бўлса, эндиликда мурожаат қилишнинг янада қулай имкони яратилди. Яъни Жамғарманинг “telegram” канали- t.me/PensionFundRUz га аъзо бўлиб, каналнинг муҳокама (Обсудит ёки Discuss) қисмига ўтилиб, гуруҳ орқали саволларини йўллашлари мумкин. Ҳар бир саволга мутахассислар томонидан ўз вақтида, иш кунлари давомида жавоблар берилиши Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан назорат қилиб борилади.

Фуқаролар эса, саволларни йўллашда Ф.И.О, доимий яшаш манзил, алоқа учун телефон рақами, мурожаатнинг қисқача мазмуни ёзилиши лозим.

Шунингдек, фуқароларнинг яшаш манзиллари бўйича ҳам ҳудудий каналлар жорий қилинган бўлиб, уларга келиб тушаётган саволларга ҳам мутахассислар томонидан жавоблар берилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?