Пастдарғомлик ёшлар лалми ерга 5 минг туп кўчат ўтқазди

17:16 23 Март 2020 Жамият
260 0

“Халқ сўзи ONLINE”

“Халқ сўзи ONLINE”. Абдулазиз Йўлдошев/Самарқанд. Пастдарғомлик ёшлар Наврўз байрамини ўзгача кутиб олишди. Улар уюшмаган ҳолда туманнинг лалми майдонларига кўчат ўтқаздилар.

Гап шундаки, туман ҳокими ташаббуси билан деҳқончилик қилиш истагида бўлган ишсиз ёшларни доимий иш билан таъминлаш мақсадида туман ҳудудидаги “Зарафшон” массивидан 66 нафар ёшларга 1 гектардан ер ажратилган эди.

21 март куни ёшлар ўзларига берилган ер майдонларига 5 минг тупдан ортиқ ярим пакана ёнғоқ ва олма кўчатлари экишди. Лалми ерга экилган ушбу кўчатлар ҳудуддан артезиан қудуғи қазилиб, томчилатиб суғориш усулида суғорилади.

Шунингдек, тумандаги Чимбойобод ҳудудидан ишсиз ёшлар учун яна 35 гектар ер майдони ажратилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019