Пастдарғомда 3 та янги болалар боғчаси қурилди

09:28 09 Октябр 2020 Жамият
141 0

Жорий йил Пастдарғом туманида белгиланган дастур асосида 15 та мактабгача таълим ташкилотлари қурилиши ҳамда таъмирлаш ишлари учун 9,5 миллиард сўм маблағ сарфланди.

Жумладан, туманнинг Шомбулоқ маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 39-, Истиқбол МФЙда жойлашган 41-, Тозқултон МФЙда жойлашган 61-мактабгача таълим ташкилоти учун 8 миллиард 602 миллион сўм маблағ ҳисобига бугунги кун талабларига жавоб берадиган, замонавий бинолар бунёд этилди.

Шунингдек, тумандаги яна 12 та мактабгача таълим ташкилотида 995 миллион сўмлик жорий таъмирлаш ишлари амалга ошириш режалаштирилган. Буларга биноларнинг том қисмини алмаштириш, бино атрофини тўсиқ деворлар билин ўраш, эшик ва деразаларни алмаштириш каби ишлар киради.

Абдулазиз Йўлдошев
(Халқ сўзи)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?