“Паспорт стол” дам олиш кунлари ҳам ишлайди

16:02 19 Июль 2019 Жамият
302 0

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш (халқ тилида паспорт стол) бўйича туман бўлимлари шанба ва якшанба кунлари ҳам ишлашини эслатиб ўтди.

Эндиликда мазкур бўлим учун шанба ва якшанба кунлари ҳам ш кунлари ҳисобланади. Улар соат эрталабки 8:00дан кечки 20:00га қадар ишлайди.

Бу ҳолат фуқароларнинг биометрик паспорт олиши учун вақтни қулайлаштириш учун қилинмоқда. ИИББ 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб биометрик паспорти бўлмаган фуқароларнинг шахсни тасдиқловчи ҳужжатлари ҳақиқий эмас деб топилишини эслатиб ўтган. 2020 йилнинг 1 январига қадар барча Ўзбекистон фуқароларида биометрик паспорт бўлиши лозим.

Шунингдек, шанба якшанба кунлари Тошкент шаҳрида барча Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига паспорт ва виза режими бўйича исталган масалада мурожаат қилиш мумкин бўлади. Жумладан хорижга чиқиш паспортини олиш, пропискага қўйиш, пропискадан чиқиш истагида бўлган фуқаролар ҳам ўзларининг дам олиш кунларида МвФРБ га мурожаат қилишлари мумкин бўлади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019