Партия етакчилари террорчилар қурбонига айланди

15:13 14 Июль 2018 Дунё
466 0
Фото: Pinterest

Покистонда террорчи-ҳудкуш ўзини портлатиб юбориши оқибатида 128 киши ҳалок бўлди, 120 киши жароҳатланди, деб хабар берди Geo TV.

Фожеа мамлакатнинг Мастунг округида сайловолди намойиши ўтказилаётган жойда рўй берган. Қурбонлар орасида сайловчилар билан учрашув ўтказиш учун келган Белужистон халқ партияси номзоди Сирож Раизан ҳам бор. Мазкур қўпорувчилик ҳаракати учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.

Маълумот учун, Покистонда июль ойи охирида парламент сайловлари ташкил этилади. Мазкур воқеа сабаб ушбу округдаги сайловлар кечиктирилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бу ушбу мамлакатда охирги кунларда рўй берган учинчи терактдир. Бундан олдин Хайбер-Пахтунхва музофоти Банну шаҳрида сайловчилар билан учрашув пайтида уюштирилган портлаш натижасида беш киши ҳаётдан кўз юмган, ўттиздан ортиғи яраланган эди. 11 июль куни эса Пешавар шаҳрида сиёсий партиялардан бирининг тадбири пайтида ҳам шу каби қўпорувчилик содир этилганди. Оқибатда 12 киши, жумладан, партия етакчиси Харун Билур ва унинг ўғли ҳам ўлдирилган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар