“Паррандасаноат” уюшмасига илмий-ишлаб чиқариш маркази нега керак?

16:56 29 Октябр 2018 Жамият
1310 0

Бугунги кунда республикамизда 75 млн. бошдан ортиқ паррандалар парвариш қилинаётган бўлса, шундан 30 млн. боши саноат усулида боқилади. Ҳозир кунда 1 300 дан ортиқ юридик мақомга эга паррандачилик корхоналари мавжуд бўлиб, уларнинг 1200 таси тухум ва 101 таси гўшт (бройлер) йўналишида фаолият кўрсатади. Улар томонидан ҳар йили ўртача 7 млрд. дона тухум ва 170 минг тонна парранда гўшти ишлаб чиқарилади.

Бундан ташқари, “Паррандасаноат” уюшмаси таркибига 250 та йирик паррандачилик корхонаси аъзо бўлиб, уларда 28 млн. бош парранда саноат усулида боқилмоқда.

Жаҳонда паррандачилик маҳсулотларнинг биологик ва экологик хавфсизлигини таъминлаш, паррандаларни боқиш ва уларга берилаётган озуқа базасининг таркиби, сифати, турли хил антибиотик, ксенобиотик ва пестицидлар каби қўшимчаларнинг ишлатилишини назорат қилиш долзарб масалалардан ҳисобланади. Бироқ айни пайтда мамлакатимизда паррандалардаги касалликларни аниқлаш, уларни даволаш ва профилактикаси учун дори воситаларини ишлаб чиқариш, озуқа базаси таркибини назорат қилиш ҳамда сифатини текширувчи биронта ҳам марказлаштирилган замонавий илмий-ишлаб чиқариш маркази мавжуд эмас. Бундай ишлар, асосан, йирик паррандачилик корхоналари буюртмасига асосан хорижий компаниялар томонидан амалга оширилади.

Республикада паррандачилик маҳсулотларининг биологик ва экологик хавфсизлигини таъминлаш, паррандалар озуқа базаси таркибини назорат қилиб боришни ташкил этиш каби ишларнинг амалиётга етарли даражада қўлланилмаётганлиги ушбу замонавий кўп тармоқли илмий-ишлаб чиқариш марказини ташкил этишнинг аҳамиятини белгилаб беради.

Ушбу марказда 5 та энг муҳим биолабораторик ускуна ва жиҳозлар жойлаштирилади.

Хусусан, ИФА (имунофермент анализ) ускунаси билан паррандалардаги юқумли касалликлар таҳлил қилиниб, ундаги сон ва сифат кўрсаткичлари аниқланса, ПЦР (полимеро-цепная реакция) ускунаси ёрдамида молекуляр даражасидаги (аминокислотагача бўлган) юқумли касалликлар олди олинади.

Мазкур марказ орқали эпизоотик барқарорликни таъминлаш бўйича паррандалар бош сонини диагностик назорат қилиш тизими яратилиб, паррандачилик маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини таъминлаш тизими жорий этилади. Халқаро стандартлар талабларига мос маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши таъминланади ва “HACCP”, “Halal” ва “ISO” сертификатларини олиш осонлашади.

Паррандачилик маҳсулотларини экспорт қилиш географияси кенгаяди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019