Парламент назорати: Ўзбекистон ва Германия тажрибаси

21:49 20 Октябр 2020 Сиёсат
186 0

Бугун, 20 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти билан Германиянинг халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик фонди ҳамкорлигида «Парламент назорати: Ўзбекистон ва Германия тажрибаси» мавзусига бағишланган онлайн семинар ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Германия Бундестаги «Парламент хизмати» департаменти бошлиғи, Германиянинг Халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик фонди вакиллари, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ходимлари, Ёшлар парламенти ҳамда Ёш қонуншунослар клуби аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда парламент назоратини амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар ва истиқболдаги долзарб масалалар, Германиянинг бу борадаги тажрибаси тўғрисида сўз юритилди.

Шу билан бирга, парламент назорати соҳасида мамлакатимизда сўнгги йилларда олиб борилган ишлар, хусусан, Сенатда ички ишлар ва ташқи ишлар вазирларининг ахборотларини эшитиш амалиёти йўлга қўйилганлиги, қолаверса, вилоятлар ҳокимларининг ҳисоботларини эшитиш тартиби жорий этилганлиги парламент назорати соҳасидаги амалий натижалардан эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, сўнгги йилларда жорий этилган парламент назоратининг янги шакл ва механизмларига эътибор қаратилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?