Паркентда нима учун сел сув омбори қурилиши режалаштирилмоқда?

12:40 23 Август 2019 Жамият
155 0

Иллюстратив фото

Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент вилояти Паркент туманида Паркент сел сув омборини қуриш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Мазкур ҳужжатда Тошкент вилояти Паркент туманида ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, суғориладиган ер майдонларининг сув таъминотини яхшилаш, сел-тошқин сувларининг салбий таъсирини юмшатиш мақсади кўзда тутиган.

Унга кўра, бош лойиҳа ташкилоти “Ўзсувлойиҳа” АЖ томонидан 8,4 млн куб м. ҳажмдаги сел сув омбори қурилиши назарда тутилган “Тошкент вилояти Паркент туманида Паркент сел сув омборини қуриш” лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоби ишлаб чиқилади.

“Тошкент вилояти Паркент туманида Паркент сел сув омборини қуриш” лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоби асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари билан тасдиқланади.

Лойиҳани амалга ошириш муддати 2022 йил 1 декабрь қилиб белгиланиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги бош лойиҳа ташкилоти “Ўзсувлойиҳа” АЖ билан биргаликда 2020 йилнинг 1 февралига қадар тасдиқланган техник-иқтисодий ҳисобга мувофиқ ишчи ҳужжатлар сифатли ишлаб чиқилишини ҳамда ваколатли экспертиза органларидан белгиланган тартибда экспертиза хулосалари олинишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги мазкур қарорнинг иловасига мувофиқ талаб этиладиган капитал қўйилмаларни буюртмачи ва бош лойиҳачи томонидан тақдим этилган аниқ ҳисоб-китоблар асосида:

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури параметрлари доирасида Сув хўжалиги вазирлигига қўшимча ажратиладиган маблағлар ҳисобидан;

2020 – 2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурлари параметрларини шакллантириш жараёнида ажратилишини назарда тутадилар.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги лойиҳа доирасида амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишларининг сифати юзасидан белгиланган тартибда назорат ўрнатади.

Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Ҳамроев ҳамда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Р.Қ. Холматов лойиҳани амалга ошириш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилиши ҳамда барча зарур шарт-шароитлар яратилиши, шунингдек, лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун шахсан жавоб бериши белгилаб қўйилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019