Парижда полициячи тўрт ҳамкасбининг ҳаётига зомин бўлди

11:45 04 Октябр 2019 Дунё
324 0

Фото: Reuters

Франция матбуоти хабарларига кўра, пичоқ билан қуролланган шахс Париждаги полиция марказий қароргоҳида тўрт полиция зобитини пичоқлаб ўлдирган.

Ҳужумчининг исми ошкор этилмаяпти, аммо унинг полиция хизматида ишлагани ва ҳужум ортидан полиция томонидан отиб ўлдирилгани хабар қилинмоқда, деб ёзади BBC.
Париж марказидаги ҳудуд полиция кучлари томонидан ўраб олинган.

Ушбу ҳужум бутун Франция бўйлаб полиция ходимлари иш ташлаган кундан бир кун ўтиб рўй берди.

Яқинда бўлиб ўтган иш ташлашда полициячилар ўзларига нисбатан зўравонликлар кўпайиб бораётганидан норозилик билдирганлар.

Ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 13:00 ларда юз берган.

Ҳужум рўй берган жойга Президент Эммануэл Макрон. Бош вазир Эдуард Филипп, Ички ишлар вазири Кристоф Кастанер етиб борган.

Париж полицияси бош қароргоҳи пойтахт қоқ марказида жойлашган

Париж шаҳри мэри Анне Ҳидалго Нотрдамм кафедрал черковига яқин жойлашган Париж полицияси бош идорасида бир неча инсон ўлгани ҳақида Твиттерда ёзди.

Франция матбуоти хабарларига кўра, 45 ёшда бўлган ҳужумчи Париж полициясида 20 йил ишлаган.

"Атрофда полициячилар ваҳимада чопиб қолишди", деб айтган гувоҳлардан бири маҳаллий газеталардан бирига.

"Мен отишма овозини эшитиб ҳайрон бўлдим. Чунки бундай жойда ўқ овози эшитилмайди. Кимдир ўз жонига қасд қилган бўлса керак, деб ўйладим. Чунки охирги вақтда полициячиларнинг ўз жонига қасд қилишлари кўпайган", деб айтган гувоҳ.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019