Парижда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган бизнес форум бўлиб ўтди  

16:24 06 Сентябр 2019 Жамият
856 0

5 сентябрь куни Париж шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги элчихонасида мамлакатимиз туризм салоҳиятига бағишланган бизнес форум ўтказилди. Бизнес-форум " MEDEF International" ассоциацияси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Бу ҳақда Туризм давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Тадбирда Ўзбекистон томондан Инвестиция ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Суннатилла Бекенов, Туризм давлат қўмитаси раиси в.в.б. Абдулазиз Аққулов, Ўзбекистоннинг Франциядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Сардор Рустамбоев ҳамда бир қатор мутасадди ташкилотлар вакиллари қатнашди. 

Франция томондан эса "MEDEF International" раиси Кристоф Фонтейн ассоциация вакиллари ҳамда унга аъзо компанияларнинг раҳбарлари ва вакиллари иштирок этишди. Форумда Франция консорциуми билан ҳамкорликда тайёрланган Чорвоқ туризм зонаси янги бош режаси тақдим қилинди. Шу билан бирга,"Idealist" компанияси томонидан тайёрланган Зомин туманида Дуоба туристик зонаси лойиҳасининг бош режаси тақдимоти ҳам ўтказилди. 

Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тақдимоти Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.в.б. Абдулазиз Аққулов томонидан ўтказилди. Тадбирнинг иккинчи қисмида Ўзбекистондаги инвестиция имкониятлари, бозорнинг стратегик йўналишлари, жумладан, туризм соҳасида инвесторлар учун яратилаётган имтиёз ва имкониятлар ҳақида йиғилганларга батафсил маълумотлар берилди.   

Таъкидлаш жоизки, лойиҳа тақдимотлари Франция тадбиркорларининг Ўзбекистон туризм салоҳиятига қизиқиш, мавжуд имкониятлар, хорижий инвесторлар учун яратилган имкониятларга катта қизиқиш билдиришди. 

Бизнес-форум якунига кўра, Ўзбекистон бўйича манзилли таклиф лойиҳалари тўлиқ тайёр бўлгач, "MEDEF International" орқали франциялик инвестор ва тадбиркорларга тақдим этилишига келишилди. 

"MEDEF International" эса, ўз навбатида, консорциум билан биргаликда Францияда Ўзбекистон туризмига оид тарғибот ишларини давом эттириши ҳамда инвесторларга ахборот-ташкилий масалаларда кўмак беришига доир келишувга эришилди. 

Франция Корхоналари Ҳаракати (МЕДЕФ) – нодавлат хусусий ташкилот бўлиб, Франция бизнес доираларининг энг йирик вакили ҳисобланади. У Франциянинг турли соҳаларда фаолият юритувчи 800 корхонасини бирлаштиради. МЕДЕФ – Франция ҳукуматининг энг илғор ва эътироф этилган ҳамкори бўлиб, ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий музокараларда иштирок этади. 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019