Пандемия жаҳонда миллионлаб аҳолини гўшт истеъмолидан воз кечишга мажбур қилиши мумкин

10:31 10 Июль 2020 Дунё
1581 0

Аҳоли жон бошига гўшт истеъмоли коронавирус пандемияси туфайли 2020 йилда деярли 3 фоизга камайиши мумкин, бу 2011 йилдан бери энг паст кўрсаткичдир. Бу ҳақда "Bloomberg" БМТ маълумотларига таяниб ёзмоқда.

Таҳлилчилар ушбу маҳсулотга бўлган умумий талабнинг пасайишини тахмин қилишмоқда. Масалан, АҚШда гўшт истеъмоли инқирозгача бўлган даражага қайтмаслиги мумкин, ҳеч бўлмаганда 2025 йилгача. Ушбу тенденция туфайли пандемия даврида дунё бўйлаб миллионлаб аҳоли гўштдан воз кечишга мажбур бўлади.

Пандемия таъсирида кўплаб мамлакатларда ресторанларнинг ёпилиши ҳам талабга кучли зарба берди. Дунёда гўшт истеъмолининг чорак улушини ташкил этадиган Хитойда коронавирус авж олганидан кейин маҳсулотга бўлган ишонч ҳам камайган. Ишлаб чиқаришдаги узилишлар нархларнинг кўтарилишига олиб келадиган таъминот муаммоларини келтириб чиқарган.

Яна бир мисол, АҚШда гўшт оддий америкаликлар учун қимматлик қилмоқда ва у бойлар истеъмол қиладиган маҳсулотга айланиб улгурди. COVID-19нинг кенг тарқалиши туфайли мамлакатда гўштни қайта ишлаш ҳажми пасайиб кетган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?