Пандемия даврида қандай матолардан тикилган кийимлар коронавирусдан ҳимоя қилади? Мутахассис тавсияси

18:18 14 Апрель 2020 Lifestyle
710 0

Иллюстратив сурат

Микробиологлар ва тўқимачилик соҳаси мутахассислари қандай матолардан тикилган кийимлар коронавирусдан энг яхши ҳимоя қилишини аниқлашди.

“Известия“ газетасининг ёзишича, Косигин номидаги Россия давлат университетининг декоратив ҳамда амалий санъат ва бадиий тўқимачилик кафедраси мудири Ирина Рибаулина вирусни ўзида сақлаб қолиш қобилияти матонинг зичлигига боғлиқ эканлигини таъкидлар экан, матонинг зичлиги қанчалик юқори бўлса, ҳимоя ҳам шунчалик мустаҳкам бўлишини қўшимча қилди.

Шундай матолар сирасига эса атлас, сатин ҳамда твид каби газламалар кирар экан. Аммо трикотаждан тайёрланган кийимлар, аксинча, сифат жиҳатидан фарқ қилмайди, шунинг учун уларни пандемия пайтида кийиш тавсия этилмайди.

Вируснинг мато устида қолиши эҳтимоли, ўз навбатида, унинг тузилиши ва турлича бўлишига таъсир қилади. Жунли матолар, барқут, сунъий замш, виллюр айнан шундай хусусиятларга эга газлама ҳисобланади. Қалин материаллардан тайёрланган кийим кийилса, бошқа одамларга юқтириш хавфи сезиларли даражада камайишини айтган мутахассис уйга келганидан кейин дарҳол кийимларни дезинфекциялашни маслаҳат берди.

Бундан ташқари, тугмача ёки тўғноғичлар каби безак элементлари бўлмаган кийимларни танлаш тавсия этилди, чунки вирус мисда тўрт соатгача, картонда 24 тагача, зангламайдиган пўлат ва пластмассада эса уч кунгача яшаши мумкин.

Вируслар ва бактериялар сочларга ҳам “ёпишиши“ мумкин, шунинг учун пандемия пайтида Москва физика ва технология институти ва Физика ва иқтисодиёт институтининг биофизика институти доценти Олег Батишев уларни йиғиш ва кўпроқ ювишни маслаҳат берди.

АЛБАТТА, БУЛАР ТАДҚИҚОТЛАРДА АНИҚЛАНГАН ХУЛОСАЛАР. ЭНГ МУҲИМИ, МУТАХАССИСЛАРНИНГ ТАВСИЯЛАРИГА АМАЛ ҚИЛИНГ. УЙДА ҚОЛИНГ. ЎЗИНГИЗ ВА ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ ИНФЕКЦИЯДАН ҲИМОЯ ҚИЛИНГ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?