Пахтаободнинг чекка қишлоғида иш бошлаган корхонада 400 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди

Фото: Халқ сўзи online”
Саминжон Ҳусанов, “Халқ сўзи online”/Андижон. Андижон вилоятининг энг чекка туманларида ҳам ишлаб чиқариш корхоналарининг вужудга келиши аҳолини доимий иш жойи билан таъминлаш орқали халқимиз ижтимоий ҳаётини муҳофаза қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Ана шундай корхоналардан бири Пахтаобод туманининг Маданият қишлоғидаги “Маърифат“ маҳалласида барпо этилди. 1 миллион 200 минг дона трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга ушбу корхонада қишлоқнинг 400 нафар хотин-қизлари фаолият юритяпти. Энг қувонарлиси шундаки, “Tehno mebel invest” МЧЖга қарашли ушбу корхона ишчилари томонидан тайёрланган бежирим маҳсулотлар ҳозирданоқ Россия, Қозоғистон ва Украина давлатларига экспорт қилинмоқда.

“Reza textile” бренди билан тайёрланаётган маҳсулотларимизга талаб катта. Бу борада “Ипак йўли банк”очиқ акциядорлик тижорат банкининг Андижон вилоят филиали томонидан йўналтирилган 3 миллиард сўм кредит маблағи эътиборлидир“, - дейди корхона раҳбари Мирзоҳид Сиддиқов.
Айтиш жоизки, шу йилнинг ўзида вилоятда фаолиятини бошлаган трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар сони 109 тани ташкил этади.
Кўп ўқилганлар
- Узоқ танаффусдан сўнг Исмоил Жўрабековдан эксклюзив интервью
- Ўзбекистонлик машҳур боксчи қонидан допинг топилган
- Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раҳбарлигидан кетди, ўрнига Абдусалом Азизов тайинланди
- GM Uzbekistan номи ўзгаради
- Ўзбекистонда Captiva ўрнига икки турдаги янги автомобиллар ишлаб чиқарилади
- Самарқандлик тадбиркор от федерациясига раҳбар этиб тайинланди
Муҳокама қилинган
- RAVON кетма-кет учинчи ой ҳам Россия бозорида бирорта автомобиль сота олмади
- Давлат солиқ қўмитаси ишга таклиф этади
- Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигига оид 12та ҳужжат имзоланди
- Осиё ўйинлари қаҳрамонлари тантанали равишда кутиб олинди (фотожамланма)
- Тест синовлари: имтиҳондаги ғаройиб қаллоблик фош бўлди
Afisha
Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.
05 Февраль 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: