Пахтаободлик пахтакорга “Спарк” автомашинаси топширилди

17:10 12 Сентябр 2019 Жамият
362 0

Иллюстратив фото

Пахта мавсуми энди бошланди. Шундай бўлишига қарамай, пахтаободлик пахтакор ОлмахонҲусанова “Спарк” автомашинаси билан тақдирланди.

-Бу теримчи ҳар йили пахта мавсумида беш нафар фарзандлари билан фаол иштирок этиб, илғорликни қўлдан бермай келгани учун автомашина совға қилишга қарор қилдик,-дейди “Oltin Mato Tex” МЧЖ кластер корхонаси раҳбари НизомиддинСиддиқов. –Мавсум охирига бориб энг кўп пахта топширган фермер хўжалигига ҳам битта автомобиль совға қилишни режалаштирганмиз.

Мавсумни мана шундай кўтаринки кайфиятда бошлаган пахтаободлик пахтакорлар 6481 гектар пахта майдонидан 21846 тонна ҳосил йиғишни режалаштирганлар. Бу борада 74 та отрядга 19346 нафар маҳаллий теримчилар жалб қилинди. 151 та транспорт, 222 та тиркамалар деҳқонларимиз оғирини енгил қилиш учун шай ҳолатга келтирилган.

Саминжон ҲУСАНОВ,

(“Халқ сўзи”)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?