Пахтаободлик 23 нафар юртдошимизга Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспорти топширилди

10:08 27 Август 2019 Жамият
80 0

“ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”. Саминжон Ҳусанов/Андижон. Инсон учун фуқаролик паспортига эга бўлиш энг катта ғурур туйғусини бахш этади. Давлатимиз Мустақиллиги байрами арафасида пахтаободлик 23 нафар юртдошимиз ана шундай шоду хуррамлик соҳибига айландилар. Вилоят ички ишлар бошқармаси миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан ташкил этилган тадбирда уларга фуқаролик паспортлари тантанали равишда топширилди.

“Гарчи Ўзбекистонда туғилиб-ўсган бўлсам-да, айрим сабабларга кўра фуқаролик паспортига эга эмас эдим. Бугун юрагимнинг бир четидаги армон тугунлари ечилди. Энди бошимни дадил кўтариб, мана шу юртнинг ҳақиқий фуқароси эканлигимдан ғурурланиб юраман”,-дейди тадбир иштирокчиси Ҳалимахон Қурбонова.

Айни пайтда Пахтаобод туманида 615 нафар фуқаролиги бўлмаган шахс истиқомат қилмоқда. Шулардан 275 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилиш истаги билан мурожаат қилганлар.  Мурожаатларнинг 109 таси қаноатлантирилиб, Президент Фармони билан фуқароликка қабул қилинди. 

Рустамжон ЭШОНОВ олган суратлар.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019