Пахтакорда “Намунали томорқа эгаси” йўналишида танлов эълон қилинди

22:25 21 Апрель 2020 Жамият
270 0

Бугунги кузатилаётган коронавирус пандемияси шароитида Пахтакор туманида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини, аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларини, жумладан йирик ишлаб чиқарувчилар ва экспортер корхоналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш туман прокуратураси фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади.

“Карантин шароитида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз ва қулай шароитда таъминлашнинг вақтинчалик тартиби”га асосан тумандаги барча қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида турғун ҳамда кўчма савдо шаҳобчалари ташкил этилган.

Савдо шаҳобчаларида аҳолининг бирламчи эҳтиёжлари учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлаштирилган ҳолда сотилиши таъминланмоқда.

Бу борада туман прокуратурасида ташкил этилган махсус штаб ҳар бир ҳудуд (қишлоқ, махалла, кўча) кесимида аҳоли эҳтиёжларини аниқлаш, савдо шаҳобчаларини дезинфекциялаш, озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг сунъий ошиб кетишининг олдини олиш, таъминотчилар ҳамда савдо шаҳобчалари фаолиятини ўзаро мувофиқлаштириб бориш тезкор ахборотва алмашинувини таъминлашда ўз самарасини бермоқда.

Шу билан бирга, туманда аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шахсий томорқалардан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, туманда 143 та деҳқон хўжаликларидаги 510,9 га, 15 минг 600 та хонадонларда 468 га ер майдонлари мавжуд бўлиб, уларга жами 19,7 га тўқсонбости экинлари, 163 га эрта пишар сабзавот турлари экилган. Ҳозирда дехқон хўжаликлари ва томорқаларга сабзавот, полиз ва бошқа экинларни экиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Тумандаги “Пахтакор томорқа ҳизмати” МЧЖ томонидан маҳаллаларда уруғ, кўчат, боғ анжомлари, минерал ўғитларнинг кўчма савдоси ташкил этилган.

Шунингдек, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ажратилган субсидиялар ҳисобидан жорий йилнинг ўтган даврида 27 та хонадонларга енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриб берилди.

Карантин шароитида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ҳамда томорқаларда етиштирилган маҳсулотлар савдосини “даладан дастурхонга” тамойили асосида ташкил этиш мақсадида ҳар бир маҳаллалардаги турғун ва кўчма савдо шаҳобчалари ҳамда сабзавот ва дуккакли экинларни қайта ишлашга ихтисослашган 6 та корхоналар билан шартномавий муносабатлар йўлга қўйилган.

Тумандаги “Пахтакор” ҚФЙда яшовчи Б.Норбоев, Ш.Якубов, П.Ҳайитбоевлар, “Сувонобод” МФЙ яшовчи А.Жўраев, Г.Хидиралиева, З.Мамановлар хонадонлари аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, йилига камида икки маротаба ҳосил олишида барчага ўрнак бўлмоқда.

Туман прокурори ташаббуси билан туман фермер, деҳкон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан сектор ҳудудида “Томорқа маданияти бўйича намунали кўча”, “Намунали томорқа эгаси” йўналишларида танлов ҳам эълон қилинган.

Пахтакор туманида бугунги кунда 6 та экспорт корхоналар фаолият кўрсатмоқда.

Жорий йилнинг ўтган 3 ойида экспортер корхоналар томонидан қарийб 4,5 млн. АҚШ доллари қийматида саноат, 574,4 минг. АҚШ доллари қийматида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинган.

Масалан, тумандаги “Pakhtakor Teks” МЧЖ ҚК, “Jizzakh Agritrade” МЧЖ ҚК каби корхоналар янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш, маҳсулотларнинг сифатини ошириб бориш, экспорт миқдори ва географиясини кенгайтиришбилан бир қаторда, мавжуд иш ўринларини янада кўпайтириш чоралари ҳам кўрилмоқда.

Туман прокуратураси томонидан ҳар бир экспортер корхоналарга масъул ходимлар бириктирилган бўлиб, ушбу субъектларда юзага келадиган муаммолар ўз вақтида ҳал этиб келинмоқда.к солиқ тўловчиларнинг ходимларига стикер берилади

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?