“Пахтакор” ва ОКМК ўз мақсадига эришадими?

Бугун қитъамизнинг бир қатор яшил майдонларида Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ баҳсларига чиқиш учун саралаш босқичининг сўнгги ўйинлари бўлиб ўтади.
Хусусан, Шарқ ва Ғарб минтақасига бўлинган ҳолда ташкил этилаётган беллашувларда юртимизнинг икки жамоаси — “Пахтакор” ва “ОКМК” ҳам ўз ўйинларини сафарда ўтказишади.
Олмалиқ шаҳрининг “ОКМК” клуби Саудия Арабистонининг кучли жамоаларидан бири “Ан-Наср”га қарши баҳс олиб боради. 1955 йил Ар-Риёд шаҳрида тузилган “Ан-Наср” клуби ўтган йил ўз чемпионатида бронза медалини қўлга киритган. Ушбу жамоани бугунги кунда португалиялик Руи Витория бошқариб бормоқда. Жамоа сафида ҳимоячи Майкон Роке (Бразилия), ярим ҳимоячи Жулиано (Бразилия), Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ (Марокаш) ва дарвозабон Брэд Жонс (Австралия) каби легионерлар бор.
Мамлакатимизнинг кўп карра чемпиони “Пахтакор” эса Бирлашган Араб Амирликларининг “Ан-Наср” жамоаси билан ўзаро ҳисоб-китоб қилади. 1945 йилда ташкил этилган мазкур футбол клуби бугунги кунга қадар 3 марта БАА чемпиони бўлган. Айни пайтда жамоани испаниялик мураббий Беньят Сан Хосе бошқариб бормоқда. Мураббий Осиё чемпионлар лигаси учун тўрт нафар легионерни рўйхатдан ўтказди. Булар ҳимоячи Жон Умари (Ливан), ҳужумчилар Ронни Аллан Фернандез (Чили), Альваро Негредо (Испания) ва Серхио Дутра Жуниор (Бразилия).
Кўриб турганингиздек, иккала жамоамиз ҳам жиддий рақибларга қарши куч синашади. Учрашувлар Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади. Олинган маълумотларга кўра, “Спорт” телеканали “Ан-Наср” — “ОКМК” баҳсини жонли равишда эфирга узатади. “Пахтакор” иштирокидаги ўйин ёзиб олинган ҳолда намойиш этилади.
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда яна бир янги енгил автомобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Нархи 270 млн. сўмдан бошланади (ФОТО)
- Эркинжон Турдимов: “Бугун биз халқимизни тинглашни ўрганишимиз керак. Халқимизнинг дардига қулоқ тутишимиз керак”
- Муштарийлар учун ажойиб янгилик!
- Фарғонада бензиннинг нархи ўн минг сўмга чиқиб кетди. Савдо фақат нақд пулда амалга оширилмоқда
- “Российская газета”: “Шарқий экспресс”. Ёхуд Ўзбекистонда кадрлар сиёсати ва туризм инфратузилмаси қай аҳволда? Мутасаддилар жавоб берди
- Бош прокуратура Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва журналистлар ўртасидаги можаро бўйича баёнот берди
Муҳокама қилинган
- Молия вазири: “Олдин АҚШ долларини 4000 сўмдан ҳам ололмаганмиз, Олой бозоридаги қора бозордан 8000-8500 минг сўмдан олганмиз”
- Қўйлиқ бозоридаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди
- Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилди
- Фарғонадаги маҳаллада фуқаролар қурт босган сув истеъмол қилмоқда
- 2 нафар ИИВ ходими 500 доллар пора билан қўлга тушди
Afisha
Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.
09 Декабрь 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: