«Пахтакор» ва ОКМК ОЧЛ саралашининг кейинги босқичига йўлланма олди

18:24 12 Февраль 2019 Спорт
634 0

Осиё чемпионлар лигасининг 2-саралаш босқичидан иштирокини бошлаган Ўзбекистоннинг икки жамоаси кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.

Тошкентда «Пахтакор» Ироқнинг «Эйр Форс» жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, Олмалиқда ОКМК Тожикистоннинг «Истиқлол» клубини 4:2 ҳисобида мағлуб этди.

Ушбу ғалабалар эвазига «Пахтакор» ҳам ОКМК ҳам ОЧЛ саралашининг сўнгги босқичига йўлланмани нақд қилди.

Сўнгги босқичда «Пахтакор» БААнинг «Ан-Наср» клубига қарши ўйнаса, олмалиқликлар Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клубига қарши майдонга тушадиган бўлди. Учрашувлар 19 февраль куни бўлиб ўтади. Ўзбекистон жамоалари икки ўйинда ҳам меҳмонда ўйнайди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019