“Пахтакор” стадиони бузилиб, янгиси қурилади. Ўйинлар "Бунёдкор" ўйингоҳига кўчирилган

15:39 25 Ноябрь 2019 Спорт
257 0

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби уй учрашувлари ўтказиб келинадиган “Пахтакор” марказий стадиони бузилиб, ўрнига янги стадион қурилади. Бу ҳақда Трибуна.уз манбаси хабар бермоқда.

Стадион ёпилиши муносабати билан 27 ноябрь куни Суперлиганинг 25-тури доирасида ушбу стадионда ўтказилиши белгиланган “Пахтакор” - “Бунёдкор” учрашуви “Бунёдкор” стадионига кўчирилган.

Ҳозирга келиб клубнинг муассис ва ҳомийлари томонидан “Пахтакор” стадионининг янги лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. Тез орада янги арена лойиҳаси танлангач, “Пахтакор” ўйингоҳининг тўлиқ бузилиши бошланади. Унинг ўрнига янги стадион қурилиши 2020 йилга режалаштирилган. Янги стадион қурилиши клуб бош ҳомийси саналмиш SFI Management Group  томонидан молиялаштирилади. Ҳозирда бир қатор хориж компаниялари клуб раҳбариятига янги арена лойиҳаси бўйича ўз таклифини берган.

“Пахтакор” клуби янги стадион қурилиб, фойдаланишга топширилишига қадар, 2020 йилги мавсум ўйинларини Тошкентдаги “Жар” стадионида ўтказади.

Маълумот учун, “Пахтакор” стадиони 1956 йилда қурилган бўлиб, бугунги кунгача икки марта - 1996 ва 2008 йиллар қайта таъмирланган. Аввалига стадион сиғими 55 минг томошабинга мўлжалланганди, 2008 йилги реконструкциядан сўнг алоҳида ўриндиқлар ўрнатилгач, стадион сиғими 34 мингга қисқарганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019