“Пахтакор” сафардаги имтиҳондан ўтди, ОКМК эса...

23:51 19 Февраль 2019 Спорт
430 0

Хабар бериб ўтганимиздек, бугун Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ баҳсларига чиқиш учун саралаш ўйинлари бўлиб ўтди.

“Пахтакор” жамоаси Бирлашган Араб Амирликларида “Ан-Наср” жамоаси билан куч синашиб, сафарда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга “Шерлар” сафидан Драган Черан (пенальти) ва Марат Бикмаев муаллифлик қилган бўлса, мезбонлар вакили Альваро Негредо (пенальти) ҳисобни қисқартирувчи голни киритди.

ОКМК эса бошқа бир “Ан-Наср” (Саудия Арабистони) клубига йирик ҳисобда мағлуб бўлди. 0:4 ҳисобида якунланган ўйинда араб жамоасининг легионери Жулиано дубль қайд этган бўлса, Омар Хавсави ва Султон ал Ғаннам биттадан гол муаллифи бўлишди. Шу тариқа Ўзбекистон кубоги соҳиби ОЧЛ мусобақасини тарк этди.

Энди жорий йилги Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ беллашувларида юртимиз шарафини Тошкентнинг икки жамоаси — “Локомотив” ва “Пахтакор” ҳимоя қилади.

ОЧЛнинг Ғарбий минтақаси гуруҳлари эса қуйидагича кўриниш олган:

“А” гуруҳи: “Ал Васл” (БАА), “Ал Завра” (Ироқ), “Зоб Ахан” (Эрон), “Ан-Наср” (Саудия Арабистони).

“B” гуруҳи: “Ал Иттиҳод” (Саудия Арабистони), “Ал Ваҳда” (БАА), “Локомотив” (Ўзбекистон), “Ар Райан” (Қатар).

“C” гуруҳи: “Ад Дуҳаил” (Қатар), “Ал Ҳилол” (Саудия Арабистони), “Ал Айн” (БАА), “Истиқлол” (Эрон).

“D” гуруҳи: “Персеполис” (Эрон), “Ас Садд” (Қатар), “Ал Аҳли” (Саудия Арабистони), “Пахтакор” (Ўзбекистон.)


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019