Пахтачилик 8 синф ўқувчиси “Spark” соҳиби бўлди

15:15 10 Декабрь 2018 Жамият
449 0

“Ёш китобхон” кўрик-танловининг 10-14 ёш тоифаси бўйича якуний босқичи ғолиби аниқланди. Бу ҳақда Ёшлар Иттифоқи хабарномасида маълум қилинган.

Қайд қилинишича, танловда 14 нафар йигит-қиз ўзаро беллашди.

Малакали мутахассислар томонидан баҳолаб борилган танлов Президент совғасининг эгаси, энг яхши китобхонни аниқлаб берди. Унда Пахтачи туманидаги 24-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Маҳлиё Ўроқова ғолиб деб топилиб, “Spark” автомобилини қўлга киритди.

Мазкур танловда иккинчи ўрин тошкентлик Салоҳиддин Қаҳҳоровга насиб этган бўлса, 3-ўринни фарғоналик Дилрабо Ўткирова эгаллади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019