Пахта мавсумининг навбатдаги автомобиллари ҳам ўз эгаларига топширилди

11:28 07 Октябр 2019 Жамият
459 0

“ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”. Саминжон Ҳусанов/Андижон.  Андижон вилоят ҳокимлиги томонидан пахтакорларни қўллаб-қувватлаш, моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантириш тадбирлари давом этмоқда. Жумладан, мавсумда жонбозлик кўрсатаётган пахтакорларга автомобиль топшириш тадбирлари кундан-кунга қулоч ёймоқда. Хўжаобод туманидаги “Зокиржон ота” фермер хўжалигида бўлган вилоят раҳбари Шуҳрат Абдураҳмонов илғор теримчиларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади. Тан олиш керак, пахта ҳосилини етиштиргунча кечаю кундуз самарали меҳнат қилаётганлар бор. Ана шулардан бири Олимжон ака Тошматов 20 йилдирки, сувчилик билан машғул. Унга “Kobalt” автомобилининг топширилиши ҳақиқатдан ҳам кутилмаган воқеа бўлди.

-Вилоят ҳокими даламизга келганида турмуш ўртоғим билан бошқа майдонда пахта тераётгандим,-дейди Олимжон ака Тошматов. –Менга машина совға қилмоқчи эканлигини эшитиб, умуман ишонмадим. Ахир, шу пайтгача сувчини ҳеч ким йўқламаганди-да...

Марҳамат туманидаги пахтакорлар холидан хабар олиб, уларга далда бўлган вилоят раҳбари бу сафар “Марҳаматлик ота” фермер хўжалигида олиб борилаётган ишларга юқори баҳо берди. Одилжон Эгамбердиев бошчилигидаги ушбу хўжалик аъзолари бу йил адирликдаги ҳосил етиштириш учун ноқулай бўлган 55 гектар майдонга уруғ қадаб, шу кунгача самарали меҳнат қилдилар. Бирдамликда ташкиллаштирилган меҳнат самараси туфайли 130 тонна хом ашё йиғиб олиб, шартномавий режани ортиғи билан бажарган фермер хўжалиги раҳбари шу куни “Нексия-3” автомобили соҳибига айланди.

Кези келганда айтиш жоиз, бу йил Андижон вилоятида пахта териш мавсумига бюджет ташкилотлари жалб этилмади ва “мажбурий меҳнат” билан боғлиқ ҳолатлар кузатилмади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?