Пахта ҳосилини териш учун нархлар белгиланди

2019 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди (752-сон, 09.09.2019 й.). Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот“ телеграм-канали хабар берди.
Қарор кўра:
- машинада терилган 1 т пахта учун – 600 000 сўм хизмат ҳақи;
- қўлда терилган 1 кг пахта учун биринчи теримда – 800 сўмдан, иккинчи теримда – 1200 сўмдан;
- мавсум мобайнида терим отряди раҳбарларига ҳар ойда 2 млн сўмдан, терим марказлари раҳбарларига 3 млн сўмдан меҳнат ҳақи тўланади.
Шунингдек, пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотларига ва кластерларга пахтани териб олиш учун банклар томонидан йиллик 16 фоиз ставкада кредит ажратилади.
Бундан ташқари, қарорга кўра 2019 йил ҳосилини қисқа муддатда йиғиб олиш, теримчилар билан ўз муддатида ҳисоб-китоб қилиш учун Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига 2020 йилда қайтариш шарти билан фоизсиз ссуда ажратилади.
Кўп ўқилганлар
- Эркинжон Турдимов: “Бугун биз халқимизни тинглашни ўрганишимиз керак. Халқимизнинг дардига қулоқ тутишимиз керак”
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида
- Муштарийлар учун ажойиб янгилик!
- Фарғонада бензиннинг нархи ўн минг сўмга чиқиб кетди. Савдо фақат нақд пулда амалга оширилмоқда
- 2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида
- Касаба уюшмалари тўғрисида
Муҳокама қилинган
- Молия вазири: “Олдин АҚШ долларини 4000 сўмдан ҳам ололмаганмиз, Олой бозоридаги қора бозордан 8000-8500 минг сўмдан олганмиз”
- Қўйлиқ бозоридаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди
- Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилди
- Фарғонадаги маҳаллада фуқаролар қурт босган сув истеъмол қилмоқда
- 2 нафар ИИВ ходими 500 доллар пора билан қўлга тушди
Afisha
Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.
09 Декабрь 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: