Пайариқда истеъмолчига 5 000 000 сўм зарар ва 50 та ишдан чиққан электр ҳисоблаш ускунаси алмаштириб берилди

17:10 07 Ноябрь 2019 Жамият
144 0

Иллюстратив фото

Бугун ҳар бир юртдошимизни қийнаётган муаммо ва масалалар юзасидан қилаётган мурожаатлари эътибордан четда қолмайди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Веб-сайти орқали О. Абдурасуловнинг йўллаган мурожаати Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ўрганилди. 

Маълум бўлишича Пайариқ туманидаги “Чайлмўйин” қишлоғида жойлашган юқори кучланишли электр токининг сими носозлиги сабаб узилиб, аҳоли фойдаланадиган электр токи устига тушгани ва юқори кучланиш натижасида шу қишлоқда яшовчи Мубора Алибоеванинг хонадонида ёнғин келиб чиққанлиги ҳамда элликдан зиёд аҳоли хонадонида электр ҳисоблаш ускунаси ишдан чиққанлиги аниқланди. 

Пайариқ тумани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ходимлари томонидан қилинган саъй ҳаракатлар натижасида М.Алибоевага етказилган зарар 5 000 000 (беш миллион) сўм эканлиги аниқланиб, туман электр тармоқлари корхонаси томонидан истеъмолчига тўлаб берилди. Бундан ташқари ҳар бир ишдан чиққан электр ҳисоблаш ускунаси ўз вақтида алмаштириб берилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019