«Ўзтрансгаз»га янги раис тайинланди

11:13 05 Июнь 2018 Жамият
714 0
Фото: uztransgaz.uz/

Шарифжон Ахмедович Турсунов “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Ўзтрансгаз" бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Алишер Мустафоев аввалроқ ўз вазифасидан озод этилганди.

Маълумот учун, “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамиятининг асосий вазифаси республика истеъмолчиларини белгиланган тартибда табиий ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш ҳисобланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар