ЎзМУда янги марказ ташкил этилди

15:47 24 Июль 2019 Жамият
168 0

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Интеллектуал дастурий тизимлар илмий-амалий маркази ташкил этилди, деб хабар берди ЎзМУ матбуот хизмати.

Бу илмий амалий марказ республикамизнинг иқтидорли, инновацион ғояларга бой, ижодкор ёшлари учун тажриба майдони бўлади.

Технологик жараёнларни лойиҳалаштириш, бошқарув фаолиятиниинтеллектуаллаштириш ва автоматлаштиришнинг илмий-техникавий масалалари ечимига йўналтирилган дастурий маҳсулотларни яратиш Марказнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Олимлар эса марказда фаолият олиб боришлари асносида университетни давлат иқтисодиётида муҳим роль ўйнайдиган объект даражасига кўтаришни мақсад қилган. Маблағларни эса давлат гранти лойиҳаларидан эмас, балки ишлаб чиқаришдан жалб этиш режалаштирилган. Бундан ташқари, халқаро ареналарда ўзбек олимларининг обрўсини янада ошириш, илмий платформаларда халқаро журналларнинг форматига мос лойиҳаларни тақдим этиш бўйича тажриба алмашишни ҳам кўзда тутилган.

Нобель мукофоти лауреати Азиз Санжар ЎзМУ раҳбарияти ташаббуси билан 2018-2019 ўқув йилида университетга ташриф буюриб, маърузалар ўқиган эди. У туркий халқларнинг болалари илм олиши кераклиги, уларга имкониятлар борлиги ва ёшларнинг илмга интилиши, шижоати эътиборга лойиқлиги ҳақида тўлқинланиб гапирган.

Жорий йилнинг май ойида ЎзМУ олимлари Исроилнинг Холон технологиялар институти вакиллари билан ҳамкорликда халқаро конференция ташкил этишди. Конференция доирасида Холон технологиялар институти ақлли технология-роботлар кўргазмасини намойиш этди. Иккита робот ЎзМУ талабалари ихтиёрига берилган эди. Бугунги кунда ЎзМУ-Холон қўшма факультетида 120 нафар талаба таҳсил олмоқда. Уларнинг тажриба амалиёти ҳам янги ташкил этилган Марказда олиб борилади.

- Марказнинг мақсади замонавий ахборот технологияларини ривожлантириш, экспортга мўлжалланган рақобатбардош дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш, янги ахборот тизимларини кенг жорий этишдан иборат, - дейди Марказ ижрочи директори Азиз Атабеков. - Шунингдек, марказда иқтидорли талабалар ва ёшлар ўртасида дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш, инновацион фикрлашни шакллантириш, дастурий таъминот соҳасида бизнес режаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашилади.

Марказ ахборотни қидириш тизимлари ва интеллектуал тасвирни аниқлаш тизимида ўз ташаббускор лойиҳаларини ишлаб чиқишни ҳам режалаштирмоқда.

ЎзМУ раҳбарияти ҳам хоналар, аудиториялар ва техник воситалардан фойдаланиш учун Марказни тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Марказ бу ерда фаолият юритиш учун халқаро тажрибага эга бўлган малакали мутахассислар, шунингдек, маҳаллий ва халқаро университетлар битирувчиларини ҳамкорликка таклиф қилмоқда.

Маълумот учун, айни пайтда оммавий ахборот воситаларида ЎзМУнинг инновацион технологиялар, сунъий онг, амалий математика, рақамли тиббиёт бўйича нафақат республика, балки халқаро майдонда амалга ошираётган қатор лойиҳалари борасида туркум материаллар бериб бориляпти. Исроилниг Холон технологиялари институти билан илмий лабораторияларни такомиллаштириш, “сунъий онг” лабораторияларини ташкил этиш ва уларни ишлаб чиқаришга кенг жалб этиш, тиббиёт, амалий математика соҳасида йўлга қўйилган ҳамкорлик бунинг тасдиғидир.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019