ЎзМУ делегацияси Исроилга ташриф буюрди

13:14 04 Июль 2019 Жамият
266 0

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Миллий университетини такомиллаштириш тўғрисида Президент Қарори чиқди. Шу Қарор ижроси бўйича 1-4 июль кунлари ЎзМУ ректори бошчилигидаги делегация Исроилда бўлиб турибди.Жорий йилнинг май ойида учта катта гуруҳдан иборат Исроил делегацияси ЎзМУга келган эди. Улар Ўзбекистонда бир қанча лойиҳаларни амалга оширишди. Бу ҳақда ЎзМУ матбуот хизмати хабар берди.​

ЎзМудан борган делегация мақсади ЎзМУ ва Холон институти доирасида стратегик ҳамкорлик Дастурини муҳокама қилиш ва имзолашдир.

-“Исроиллик ҳамкорларимиз бизни қўлларида муҳтарам президентими имзоланган “2019-2023 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида талаб юқори бўлган малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор билан кутиб олишди. Уларнинг қўлида Қарорнинг русча ва яҳудий тилига ўгирилган варианти бор эди. Бу галги суҳбатимиз қуйидагича бошланди. Холон институти директори Эдуард Якубов: ”Сизларга ҳавасим келади. Сизларни президентингиз университетингизга келди. Илм аҳли-сизлар учун Қарор имзолади. Бу жуда катта тарихий воқеа. Бизни институтимизга президентимиз келмаган...”-дея ҳайрати ва ҳаяжонини яширмади. Биз фахрландик. Қарор асосида Ўзбек- Исроил таълимидаги ҳамкорлик Дастурини ишлаб чиқдик.

Бунда: ЎзМУ факультетларида сифатли кадрлар тайёрлайдиган хорижлик ва ўзбек олимларидан иборат жамоа шакллантириш,

Университет факультетларини давлат иқтисодиётида муҳим роль ўйнайдиган объектга айлантириш,

Ўзбек-Исриол ишлаб чиқариш объектларини университетга жалб этиш, маблағларни давлат гранти проектларидан эмас, балки ишлаб чиқаришдан олиш,

Халқаро алоқаларни йўлга қўйиш, тизимли равишда Ўзбекистоннинг ҳамма ҳудудларида мутахассисликлар бўйича халқаро конференциялар ўтказиш,

Халқаро аренда ўзбек олимларининг обрўсини ошириш ва илмий платформаларда халқаро журналларнинг форматига мос равишда илмий лойиҳаларини тақдим қилиш бўйича тажриба алмашишга имкон яратиш,

Талабаларнинг мини лойиҳаларини тўлиқ ишлаб чиқаришга йўналтириш,

Илмий лаборатирияларни такомиллаштириш, “сунъий онг” лабораторияларини ташкил этиш ва уларни ишлаб чиқаришга кенг жалб этиш,

Халқ билимини ошириб бориш лойиҳаларини имзоладик. Бу лойиҳада катта ёшли инсонларни қисқа вақт ичида курсларда бошқа касбга йўналтириш, пировард натижада уларни жамиятдан четда қолмасликларига ёрдам бериш, замонавий технологияларга яқинлаштиришдан иборат бўлади. Бундан асосий мақсад университетни халқ билан, максимал даражада ишлаб чиқариш билан яқинлаштириш ва интеллектуал мулкни маблағга айлантиришдир.

Бугун Ўзбек-Исроил қўшма факультетига қабул жараёни давом этмоқда. Ташриф доирасида қабул ва имтиҳон жараёнлари, қабул квотаси, таълим сифати масалалари бўйича ҳам музокаралар олиб бориляпти.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019