Озиқ-овқат хавфсизлиги: миллий ва глобал омиллар

13:59 17 Октябр 2019 Жамият
104 0

Самарқанд давлат университетида ана шу мавзуда ҳалқаро конференция ўтказилди.

Анжуманда Хитой, Россия, АҚШ, Италия, Болгария, Қозоғистон, Қирғизистон каби хорижий давлатлардан 10 дан ортиқ соҳа мутахассислари, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAJ) Марказий Осиё бўйича масъуллари иштирок этди.

БМТ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг қишлоқ хўжалиги сиёсати бўйича катта маслаҳатчиси Д.Кинлай, АҚШнинг “VetVittles” компанияси раҳбари, академик Э.Гурман нутқ сўзлади.

200 нафарга яқин мутахассис ва олимлар томонидан озиқ-овқат хавфсизлигининг долзарб масалаларига қаратилган маърузалари тингланди. Мамлакатимизда экспорт-импорт операцияларини тартибга солиш, эҳтиёж катта бўлган озиқ-овқат товарларини экспорт қилишдаги тўсиқлар, носоғлом рақобат, айрим хўжалик юритувчи субъектлар томонидан импорт маҳсулотларининг монополиялаштирилиши, бунинг оқибатида нарх-навонинг сунъий оширилиши, тақчилликнинг юзага келиши каби қатор масалалар муҳокама қилинди.

Конференция фаолиятида озиқ-овқат ҳавфсизлигининг миллий ва халқаро меъёрлари, маҳсулотларнинг сифати, қайта ишлаш ва озуқаларнинг биологик қийматини сақлаш масалалари, экология, озиқ-овқат хавфсизлиги ва саломатлик стратегияси, илмий асосланган овқатланиш маданиятини тарғиб қилиш муаммолари ҳам ўртага ташланди.

Иштирокчилар қишлоқ хўжалик маҳсулотлари кўргазмасини томоша қилдилар.

Анжуманнинг очилиш маросимида Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов иштирок этди.

Гулчеҳра БЕРДИЁРОВА.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019